Хорижнинг замонавий услуб ва тажрибалари ўзлаштирилди
2021 йил 8-12 ноябр кунлари Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармалари масъулларидан иборат гуруҳ малака ошириш мақсадида Туркиянинг Aнқара шаҳридаги полиция академиясида бўлди. Мазкур ўқувда Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов ҳамда жиноят қидирув бошқармалари вакиллари ҳам қатнашиб, контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош етиш, шунингдек тергов қилишга оид замонавий услуб ва тажрибаларни ўзлаштирдилар.
Ўз навбатида семинар қатнашчилари томонидан олинган билим ва малакаларни Қашадарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тузилмалари ходимларига йетказиш мақсадида 2021 йил 29 ноябр куни машғулот уюштирилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Хуршид Aтаназаров контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош етиш ва тергов қилишда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тажриба ва услубларни қўллаш бўйича атрофлича маълумот берди. Ўқув машғулоти давомида Туркия Ички ишлар вазирлиги структуравий тузилиши тўғрисида ҳам сўз юритилди.