Хорижлик сайёҳ мамнун
Испания давлати, Каталония провинциясидан Шаҳрисабз шаҳрига
саёҳат мақсадида ташриф буюрган, 58 ёшли хорижий сайёҳ Agatta Martenes тарихий
марказ ҳудудида ўз гуруҳидан ажралиб, ҳамроҳларини тополмай қолади.
Шундан сўнг, Agatta Martenes хоним зудликда тарихий марказ
ҳудудида хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси ходимларига мурожаат қилди.
Мурожаат асосида бошқарма ходимлари капитан З.Ғаниев ва
лейтенант Д.Холдиёров томонидан испаниялик сайёҳнинг ҳамроҳлари манзили
аниқланиб, Agatta Martenes хоним ўз гуруҳига қўшилди.
Испаниялик сайёҳ бошқарма ходимларининг амалий ёрдамидан
миннатдорлигини, бу эса ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан хавфсиз туризмни
таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаси эканлигини
билдирди.