Хорижлик мутахассисларга мамлакатимизда бўлиш қоидалари тушунтирилди
“Долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбири доирасида вилоят ИИБ М ва ФРБ ҳамда унинг Ғузор туман бўлинмаси ходимлари томонидан “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятда ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишларида иштирок этаётган хорижий ва қўшма корхоналар ҳамда уларнинг пудратчиларининг 400 нафардан ортиқ чет эллик мутахассислари билан профилактик тадбир ўтказилди.
Ғузор тумани “Қоракўл” ҚФЙ ҳудудидаги ишчилар
ётоқхонасига вақтинча рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб
келаётган хорижий мутахассисларга
Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидаларига амал қилишлари, виза
муддатини узайтириш, уларни яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтиш
ва рўйхат муддатини узайтириш тартиблари бўйича тушунчалар берилди. Амалдаги
тартиб-қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги Кодексига асосан, жавобларлик масаласи кўрилиши бўйича атрофлича
маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган
жамиятида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий мутахассисларни
қизиқтирган саволларга бошқарма масъул ходимлари томонидан жавоб берилиб,
уларни бу борадаги ҳуқуқий тушунчалари оширилди.