14 Август 2021 йил 964

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлиги – асосий мақсадимиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сонли қарори билан ички ишлар органлари тизимида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ташкил етилиб, уларнинг асосий фаолият йўналиши етиб ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш белгилаб қўйилган.
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таминлаш бошқармаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири – турли юртлардан ва қўшни вилоятлардан келган меҳмонларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ходимлар чет ел фуқаролари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиб, уларга юртимизда истиқомат қилиш қоидалари, рўйхатдан ўтиш тартиби, белгиланган қоидаларга риоя қилиш тўғрисида маълумот бериб келишмоқда.
Бундан ташқари, ходимлар томонидан нафақат сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашда, балки уларга зарур бўлган ҳар қандай масалада ёрдам кўрсатилмоқда. Масалан, сайёҳнинг соғлиги ёмонлашса унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тез тиббий ёрдам чақириш, зарур бўлса шифохонага олиб бориш, унутиб қолдирилган шахсий нарса-буюмларини топишда кўмаклашиш ёки адашиб қолган сайёҳларга йўл кўрсатиб қўйиш кабилар.
Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан тизимли равишда туризм намойиш объектлари ходимлари, меҳмонхона ишчилари, туристик фирмалар ва бошқа сайёҳлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар, тадбиркорлик нуқталари вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга туристлар хавфсизлигини таъминлашда ҳамда тегишли қонуний хизматлар кўрсатишда мақбул тартиб-қоидаларни тушунтириб келинмоқда. Суҳбатлар давомида ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, уларнинг шахсий буюмларига еҳтиёткор бўлишлари, сайёҳларга ҳар қандай масалада ёрдам зарурияти туғилганида ёки уларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир етилган тақдирда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмининг (75) 521-25-05 телефон рақамига мурожаат етишлари таъкидланиб келинмоқда.

Text to speech