Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу йерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби бўйича олиб борилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 1996 йил 21 ноябрдаги “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 408-сон ва 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 549-сон Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти ИИБ МваФР бошқармаси ва Қарши тумани ИИБ МваФР бўлинмаси масъул ходимлари ҳамда тегишли ваколатли органлар иштирокида жорий йилнинг 30 сентябрь куни Қарши тумани ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидаларига риоя қилишлари бўйича тезкор-профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Қарши тумани Қоратепа ҚФЙ, Файзобод қишлоғида жойлашган “LT TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хорижий фуқаролар ўрганилди.
Ўрганиш натижасида, мазкур хорижий корхонада меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Хитой Халқ Республикаси фуқаролари 15.02.1966 йилда туғилган DI XIONGBING ва 24.11.1976 йилда туғилган QU KUNYOUлар 2021 йил 24 сентябрь куни виза асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, белгиланган тартибда яшаш манзилига вақтинча рўйхатдан ўтмасдан 24 сентябр кунидан 30 сентябрь кунига қадар “LT TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ишчилар ётоқхонасига яшаб келганлиги аниқланди. Ушбу хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлк содир этганликлари учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди.
Шунингдек, Қарши тумани Қоратепа ҚФЙ, Файзобод қишлоғида жойлашган “LT TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари Хитой Халқ Республикаси фуқароси JIANG MINGQIANG шу хорижий корхонада меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Хитой Халқ Республикаси фуқаролари DI XIONGBING ва QU KUNYOUларни белгиланган тартибда яшаш манзилига вақтинча рўйхатдан ўтмасдан 24 сентябр кунидан 30 сентябрь кунига қадар ноқонуний яшашига шароит яратиб бериб, ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 4-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди.