16 Апрел 2024 йил 283

Хорижий давлатлардаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ташкил этилмоқда

Дунё миқёсида аҳоли таркибида ёшларнинг сон жиҳатидан салмоғи ошиб бораётган ҳозирги шароитда уларни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Ш.М.Мирзиёев раислигида 2024 йилнинг 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани  бўйича ички ишлар органларининг ҳудудий тузилмаларига 3549 нафар ёшлар бириктирилди.

Ушбу бириктирилган ёшлар ўртасида профилактик ишларни самарали ташкил этиш, уларнинг ижтимоий масалалардаги муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш, ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш борасида ҳозирда вақтинча ишлаш ёки ўқиш мақсадида турли хорижий давлатларга кетган ёшларнинг оила аъзолари, хусусан ота-оналари ва яқинлари билан суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

Ҳозирда дунёда бўлаётган нохушликлар, терактлар ва шунга ўхшаш ҳолатларга бефарқ бўлмасликлари, ҳамда ҳар қандай ноқонуний диний оқимларга қўшилиб қолмасликлари юзасидан Яккабоғ ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилаётган профилактик тушунтиришлар асносида, айни вақтларда хорижий давлатларда бўлган ёшлар билан онлайн тарзда мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Text to speech