Хонадонда сақланаётган гиёҳванд модда
Ҳаётда мехнат килмасдан
осон бойиб кетишни уйлаган баъзи шахслар мўмай пул топиш учун ҳар қандай
ноқонуний хатти-ҳаракатни содир этишга тайёрдирлар, ҳатто ўзгалар ҳаётини
заҳарлашдан тап тортмай уларни
гиёҳвандлик домига тортмоқда.
Жумладан, 2024 йил 6 январь куни
Вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси
ва Қарши тумани ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ҳамкорлигида Қарши туманида
ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Шерзоднинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, 3 та
беломор сигаретаси ва 2 дона “Спички” номли гугурт қутиларда 60 грам
оғирликдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида
ҳужжатлаштириб олинди.
Гумонланувчи билан олиб борилган
суриштирувларда гиёҳвандлик моддасини Кўкдала туманида яшовчи Махмуд исмли
шахсдан олганлигини маълум қилди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб,
Кўкдала туманида яшовчи Махмуднинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7
та халтада, 2 та бачокда, 12 та “Спички” номли гугурт қутиларда, 4 та селофан
пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 килограм 108, 4
грам оғирликдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус
тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши
тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими жиноят иши қўзғатилиб
дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Меҳнат қилмасдан тез бойиб кетишни орзу қилган
шахс энди қонун олдида жавоб беради.