13 Апрел 2022 йил 434

Хонaдонбaй ўргaнишлaрдa муaммолaр ҳaл этилмоқдa

 

Пистакент қишлоғида Қарши тумани ИИБ раҳбарияти томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан аҳолини “хонадонбай” ўрганиш давомида, 1968 йилда туғилган фуқаро Игамбердиев Чари Сафарович соғлиги ёмонлашиб, ногирон бўлиб қолгани, туман ИИБ томонидан олган собиқ иттифоқ паспортини йўқотиб, шу кунга қадар ҳужжатсиз яшаб келаётганлиги аниқланди.

Қарши тумани ИИБ М ва ФРБ ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда фуқаро Чари Игамбердиевга бўлинмага олиб келиниб, унга амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, янги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ИД-картаси расмийлаштириб берилди.

Text to speech