28 Январ 2022 йил
444
Хомийлик асосида ID- карталари расмийлаштириб берилди
Кейинги пайтларда инсон омили жамиятимизда давлат аҳамиятига молик масалага кўтарилиб, бош мезонга айланди. Бу борада бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Қамаши туманида яшаётган 26 нафар кам таминланган нобиометрик паспорт билан яшаб келаётган фуқароларга Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳомийлик асосида Ўзбекистан Республикаси ID- карталари расмийлаштириб берилди.
Фуқаролар юқоридаги кўрсатилган рағбат учун вилоят ИИБ раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу борадаги хайрли ва савоб ишлар давом эттирилмоқда.