15 Январ 2025 йил 482

Ходимларнинг оила аъзолари мономарказда

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармасининг ҳамкорлик Меморандумига асосан, ички ишлар органлари ходимлари, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари Қарши шаҳридаги мономарказда бўлишди.

Ички ишлар органлари ходимлари оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, қизиқиш ва лаёқатини инобатга олган ҳолда Бандлик бош бошқармаси ҳузуридаги "Ишга марҳамат" мономарказларда, касб-ҳунарга ўқитиш,   уста- шогирд усулида ўқитишни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича мутахассислардан саволларига жавоблар олишди.

Text to speech