15 Январ 2025 йил 504

Ходимларнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва аҳлоқий-психологик тайёргарлигини ошириш мақсадида

Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг буйруқлари талаблари ижроси юзасидан бошқарма ходимлари билан “Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги  “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунининг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ушбу ўқув машғулотида ходимларнинг хизмат фаолиятида илғор тажрибалар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар бўйича фаолиятини ташкил этиш ва иш юритиш маҳоратини шакллантириш, шунингдек давлат фуқаролик хизматида фаолият кўрсатиб келаётган ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда психолигик қўллаб-қувватлаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисида сўз юритилиб, иштирокчиларнинг билим ва малакаси оширилди.

Text to speech