26 Декабр 2023 йил 678

Ходимларнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги билимлари оширилди

Юртимизда туризм соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ва хорижий ва маҳаллий сайёҳларга кенг шароитлар яратилиб, қатор имтиёзлар берилмоқда. Албатта, бунда сайёҳларнинг юртимиз иқлими ва шароитдан келиб чиқиб, хавфсиз ва саломат саёҳат қилиши учун Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари қонунбузарликларни олдини олиш билан бирга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билишлари фойдадан холи эмас.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими Шаҳрисабз амбулаторияси бошлиғи майор Шорасул Ҳайдаров вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига биринчи тиббий ёрдам машғулотлари ўтди.

Сайёҳлар офтоб уруши натижасида ҳушдан кетганда, эҳтиётсизлик орқали жароҳатланганда, овқатдан заҳарланганда, судорги ҳолатларида қандай иш тутиш машғулотлар давомида ходимларга атрофлича тушунтирилди.

Бир сўз билан айтганда, ходимларнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги билимлари оширилди.

Text to speech