26 Апрел 2022 йил 283

Ходимларга зиё улашган тадбир

 

Ёшлар маркази вилоят бўлимида ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари ўртасида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва лицей ўқувчилари иштирок этишди.

Баҳс ва мунозараларга бой кечган "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинида фахрли 1-ўринни Косон тумани ИИБнинг “Ҳуқуқ посбонлари" жамоаси қўлга киритди.  Кейинги совринли ўринларни ИИВ Қашфқадарё академик лицейнинг “Қалқон” жамоаси ва бошқарма хотин-қизлар кенгашининг “Тўмарислар” жамоаси эгаллашди.

Танловда ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган жамоалар вакиллари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech