Ходимларга пул компнесациялари тўланди
Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар боис соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ходимлар намунали хизмат ўташи учун қатор шарт-шароитлар яратилмоқда. Ушбу жараёнда соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ҳам эътиборда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 08 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига биноан уларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 29 июнь кунидаги “Уй-жой маиший комиссия таркибини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига биноан ижарада истиқомат қилувчи ўндан ортиқ ходимларга пул компенсацияси тўлаб берилди.