17 Ноябр 2023 йил 808

Ходимлар яшил майдонда

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Юқори кўтаринкиликда ташкил этилган мусобақада бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди.

 Қизғин ва муросасиз кечган мини футбол мусобақаси натижасига кўра, бошқарма ТВБСО жамоаси фахрли 1-ўринни, Чироқчи ва Касби туман ИИБлари жамоалари 2-3-ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар  вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech