23 Май 2024 йил 397

Ходимлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

“Саломатлик куни” тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари Деҳқонобод туман ИИБда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар учун сайёр тиббий кўрик уюштирди. Унда Деҳқонобод туман ИИБ шахсий таркиби орасида “Диспансер” назоратида турган ходимлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра аниқланган касалликлар бўйича амбулатор ва стационар даволанишга тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида ходимлар билан соғлом овқатланиш, гипертония касаллиги профилактикаси, бел умуртқалари остеохондрози, “Коксартроз хасталиги профилактикаси” мавзуларида маърузалар ташкиллаштирилди.

Text to speech