21 Август 2024 йил 242

Ходимлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

“Саломатлик куни” тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари Яккабоғ туман ИИБда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар учун сайёр тиббий кўрик уюштирди. Унда туман ИИБ шахсий таркиби тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Диспансер” назоратида турган ходимларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди. 

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижаларига кўра, ходимларда аниқланган бирламчи касалликлар бўйича амбулатор ва стационар даволанишга тавсиялар берилди. 

Тадбир доирасида ходимлар билан “Соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш”, “Гипертония касаллиги профилактикаси”, “Бел умуртқалари остеохондрози”, “Коксартроз хасталиги профилактикаси”, руҳий зўриқишларни олдини олиш мавзуларида маърузалар ташкиллаштирилди.

Бир сўз билан айтганда сайёр тиббий кўрик ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларда бирламчи касалликларни аниқлаб олдини олишга замин ҳозирлади.

Text to speech