6 Феврал 2025 йил
383
“Ходимбай” ишлар давом эттирилмоқда
Вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Талат Маматкулов Ғузор туманида бўлиб, ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳамда ҳужжат тартиботи бўйича ўрганишлар олиб борди. Жумладан, “ходимбай” ишлаш йўналиши бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил этиб, профилактика инспекторларининг яшаш хонадони ва хизмат фаолиятини кўздан кечирди. Унда маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилиб, муаммолари бор-йўқлиги ҳамда ички ишлар органлари ходимларига давлатимиз томонидан яратилган шарт- шароитлар, ижтимоий ҳимоя ва бошқа имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.