“Ходимбай ишлаш дафтари”: электрон ахборот тизимида иш юритиш регламенти”
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар
вазирининг 2023йил 30 апрель кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизомига
риоя этилишини таъминлашга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
тўғрисида”ги буйруғи билан “Е-ХID” -
“Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимида иш юритиш регламенти”
мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Унда ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаси
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, таркибий бўлимлар
ва соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича
ўринбосарлари иштирок этишди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар
хизмати Муҳим топшириқлар бўйича инспектори, майор Азамат Нуриллаевнинг 2024
йил 1 июндан ички ишлар органларининг барча соҳавий ва ҳудудий бўлинмаларида
“Е-ХID” - “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон тизим ишлашини йўлга қўйиш, шунингдек
ушбу тизимдан фойдаланадиган ходимларни иш юритиш тартиби ҳамда уларни планшет
билан таъминлаш борасидаги маърузаси тингланди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган амалий машғулот давомида
масъуллар “Е-ХID” - “Ходимбай ишлаш
дафтари” электрон тизимида иш юритишни йўлга қўйиш кўникмаларини ўзлаштириш
бўйича иштиокчиларга тушунчалар беришди.
Якунда иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига атрофлича жавоблар берилиб, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларга планшетлар берилди.