Хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари бу гал ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальонида бўлишди.
Батальонда бўлган масъуллар ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишда амалга оширган ишлари ва спорт соҳасида яратилган шарт-шароитларни яқиндан ўрганди.
Ўрганишлар давомида соҳа ходимларининг иш унумдорлигини ошириш, қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ўрганишлар давомида Қашқадаро вилояти ички ишлар
органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хонадонига ташриф боуюрилиб,оила
аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди.
Сўнгра, тунги хизматга чиқаётган батальон ходимларига ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиш бўйича йўриқнома берилди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.