Хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўлида
Қашқадарё вилояти ИИБда навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” олдингиларидан ўзгача тарзда кечди. Бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИБлари ходимлари видеоселектор тарзида иштирок этган тадбирда ходимлари иштирок этган тадбирда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, коррупция ва
тамагирлик ҳолатларига нисбатан муросасиз бўлиш хусусида сўз юритилди.
Кўлами кенг йиғилишда ИИВ
ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили, подполковник Миржалол Назаров республика ва
вилоятда ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ва
фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги маърузаси тингланди.
Якунда коррупцион турдаги жиноят содир этилишини олдини олиб, зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажариш билан бирга пора бериш жиноятини фош
этган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилиб, уларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбариятининг "Ташаккурнома"лари топширилди. Шундан
сўнг, навбатдаги махсус унвонлар ўз эгаларига топширилди.