Хизмат интизомига бағишланган йиғилиш
Вилоят ички ишлар
бошқармасида тиббиёт бўлимининг шаҳодатланган ва эркин ёлланма шифокорлари
ҳамда ишчи-хизматчилари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ ШХББ Қашқадарё
вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов, бошқарма ММИ ва
КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермухаммад Муслимов иштирок этди.
Кенг қамровли
йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник
Т.Байжанов сўзга чиқиб, шахсий таркиб ва эркин ёлланган ходимлар билан турли
нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тезкор-профилактик
суҳбатлар ва маънавий-маърифий тадбирлар кучайтирилган тарзда ўтказиш Вазирлик
ва бошқарма раҳбарияти талаби эканлигини таъкидлади.
Ходимлар ўртасида
хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишнинг аҳволи ҳамда фуқароларнинг
мурожаатлари билан ишлаш, бириктирилган контингент ва номзодлар билан ишлашда
қонун талабидан четга чиқмаслик хусусида иштирокчиларни огоҳлантирди.
Жамоада гуруҳбозлик,
ишқий муносабат, ичкиликбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш,
хизматга алоқадор бўлмаган гапларни тарқатиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу
каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда
маънавий-маърифий йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши
лозимлигини қайд этди.
Фаолиятда соҳавий
хизматлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, хизмат интизоми ва қонунчилик
талабларига қатъий риоя қилиши, хизмат вақтида ва хизмат кийимида спиртли
истеъмол қилмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар
ва қонунларни пухта ўрганиши салбий иллатларга йўл қўймасликлари тўғрисида
расман огоҳлантирди.
Таҳлилий йиғилишларда хизмат вазифасига совуққонлик
билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилиб, кун тартибидаги масалалар
юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.