31 Август 2022 йил 595

Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш - бугунги кун талаби

   Ғузор туман ИИБда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган  ишлар таҳлилига бағишлнган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси ҳамда ИИВ ШХББ Қашқадаре вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари, туман ИИБ раҳбарияти ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди. Кенгайтирилган йиғилишни Ғузор туман ИИБ бошлиғи, подполковник Зафар Турсунов очди.

   Кенг қамровли йиғилишда ИИВ ШХББ масъул ходими сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан фаолият давомида  хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини атрофлича таҳлил этди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тарбиявий ишларни янада жонлантириш, ёш ходимларига мураббийлар бириктириб, уларни ҳар томонлама мукаммал ходим бўлишлари учун биринчи навбатда тарбиялаш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишини уқтириш ҳамда ҳар бир ходимнинг ижтимоий-сиёсий билими, жанговар тайёргарлигини ошириб боришини эътибордан четда қолдирмаслик лозимлигини айтиб ўтди.

   Фаолиятда давомида коррупция, тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун хизмат давомида тарбиявий ишларни янада кучайтириш, “ходимбай” ишларни мунтазам амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар ва йўриқномалар берилди.

   Танқидий руҳда, ўқув ва тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликда иш юритиш руҳида кечган йиғилиш якунида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар вазифадор этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech