7 Декабр 2024 йил 1024

Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – бугунги кун талаби

Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – бугунги кун талаби

Қарши шаҳар ИИОФМБда “Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси  Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиб иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармси бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи,  подполковник Талат Маматқулов сўз олиб, соҳавий хизматлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркибининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомалада бўлиши, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятнии атрофлича таҳлил этди. 

Раҳбарлар “ходимбай” ишларни янада жонлантириш, фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши лозимлигини тушунтирди. 

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариб, тизим имиджини ошириш лозимлиги борасида таклиф ва йўриқномалар берилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг   2024 йил 29 ноябр кунидаги "Ўзбекистон Республикасининг   айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни бўйича тушунтиришлар берди. Қонун талабига кўра, ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар билан иштирокчилар таништирилди.  Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов сўз олиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлигини қайд этди.

Йиғилишда ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малкасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди. 

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ички ишлар бошқармаси ва вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.


Text to speech