17 Август 2024 йил 589

Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – бугунги кун талаби

Қарши шаҳар ИИО ФМБ, Касби, Нишон тумани ИИБларда “Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ва мазкур туманларнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти атрофлича таҳлил этилди. 

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариб, тизим имиджини ошириш лозимлиги борасида таклиф ва йўриқномалар берилди.

Қамрови кенг тадбир давомида маънавий-маърифий ишлар йўналишида амалга оширилган ишлари танқидий-таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди.  

ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи сўз олиб, ички ишлар жамоаларида берилган топшириқларни ноўрин, хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларни муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни кучайтириш лозимлигини иштирокчиларга тушунтирди.  

Таҳлилий йиғилишда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech