23 Август 2024 йил 245

“Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа”

Деҳқонобод туман ИИБда “Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси  Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиб иштирок этди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи,  подполковник Талат Маматқулов сўз олиб, соҳавий хизматлар бошлиқлари ҳамда шахсий таркибининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, салбий ва фавқулодда ҳолатларга барҳам бериш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомалада бўлиши, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ходимларнинг маънавий-маърифий билими, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги борасида амалга оширилган ишлар борасидаги фаолиятнии атрофлича таҳлил этди.

Кўлами кенг тадбирда “ходимбай” ишларни янада жонлантириш, фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши лозимлигини тушунтирди.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариб, тизим имиджини ошириш лозимлиги борасида таклиф ва йўриқномалар берилди.

Қамрови кенг тадбирда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов сўз олиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлигини қайд этди.

Йиғилишда ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малкасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ички ишлар бошқармаси ва вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди.

Якунда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилиб,

йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech