22 Август 2024 йил 235

“Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа”

Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туман ИИБларида “Хизмат интизоми ва қонучиликка риоя этиш – долзарб вазифа” мавзусида йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги йиғилиш вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси  Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ва Ғузор туман ИИБ шахсий таркиби билан бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи,  подполковник Талат Маматқулов сўз олиб, соҳавий хизматлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркибининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомалада бўлиши, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятнии атрофлича таҳлил этди. 

Раҳбарлар “ходимбай” ишларни янада жонлантириш, фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши лозимлигини тушунтирди. 

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариб, тизим имиджини ошириш лозимлиги борасида таклиф ва йўриқномалар берди.

Қамрови кенг тадбирда ходимларнинг маънавий-маърифий билими, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди.  

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов сўз олиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, жадал амалга оширилиши лозимлигини қайд этди.

Йиғилишда ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малакасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди. 

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ички ишлар бошқармаси ва вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди.

Таҳлилий йиғилишда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттириб келинмоқда.

Text to speech