10 Июл 2025 йил 136

Хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходималар бошқарма раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли  буйруғига асосан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида ходималарнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, улар томонидан хизмат фаолияти давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокамаси юзасидан профилактик йиғилиш бўлиб ўтди.    

Йиғилишда бошқарма Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ғ.З.Исамов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфслик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси тезкор вакили подполковник Қ.М.Мўминов сўзга чиқиб тизимда хизмат олиб бораётган шаходатланган ходималарнинг эришган ютуқлари билан бир қаторда улар томонидан хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато-камчиликлари муҳокама қилинди ва келгусида фақатгина ижобий иш кўрсаткичлари ва ютуқлар бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.     

Хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир нечта ходималар бошқарма раҳбариятининг ташаккурномаси ва совғалар билан тақдирландилар. Йиғилиш давомида ходималарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари мавзусида бошқарма Тиббиёт бўлими шифокори Г.Қўлдошева тиббий маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтди.

Ходималар ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли тарзда жавоблар олишди. Шунингдек, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида руҳий тетикликни яратиш мақсадида руҳий енгиллик бериш ҳамда ходималарнинг ишга бўлган лаёқати ва руҳиятини ўрганиш мақсадида Қарши давлат университети психология фанлари доктори, доцент Ш.Д.Бекова ва Қарши давлат университети катта ўқитувчиси С.Ҳ.Амановалар томонидан психологик тренинг ташкил этилди.

Text to speech