23 Июл 2022 йил 286

Ҳисобот  йиғилиши

  Вилоят ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби ва эксперт-криминалистика бўлими ходимлари иштирокида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Бошқарманинг шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлим ва бўлинмалари ҳамда далилий ашёларни сақлаш учун бириктирилган масъул ходимлар видеоконференцалока тизими орқали иштирок этган йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Хуршид Атаназаров очди.

  Йиғилишда вилоятда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни қонунларга малакалаш, фуқаролардан тушган ариза, шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиб, муаллифларга жавоб қайтариш борасидаги ишлар танқидий-таҳлил қилинди.

  Ўтган даврда вилоят ИИБ Тергов бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари терговчилари томонидан амалга оширилган ишларда  адолат, қонун устуворлиги тамойиллари диққат-марказда бўлгани ижобий натижаларни қўлга киритишга пухта замин ҳозирлагани қайд этилди. Содир этилган жиноятларни ўз вақтида қонунга малакалаган тажрибали терговчиларнинг кези келганда аввал содир этилиб, тўхтатилган жиноий ишларни ҳам фош этиши асос бўлиб хизмат қилди. Содир этилган жиноятлар  қонуний асосларда айблов хулосалари билан ўз вақтида судларга юборилди. Ушбу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш доимо диққат-эътиборда бўлди. Жойларда қонунчиликдаги ўзгаришлар, жиноят тафсилотларига оид тақдимномалар муҳокамаси бўйича учрашувлар кучайтирилгани хизмат самарадорлиги ошишига хизмат қилмоқда. Албатта, бу борадаги ишларни амалга оширишда ҳар томонлама малакали ва тажрибали ходимларнинг алоҳида хизмати бор.

  Кўлами кенг йиғилишда аввало ҳар томонлама баркамол, интилувчан, ўз устида ишлашни канда қилмайдиган номзодларни танлаш, ушбу жараёнда кадрларни жой-жойига қўйиш лозимлиги таъкидланди. Шахсий таркибнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ва ижтимоий-сиёсий билимини ошириб бориш борасидаги талаблар янада кучайтилиши лозимлиги алоҳида қайд этилди. Барча мустақил соҳа ва бўлимлар бошлиқларига билимли, интилувчан кадрларни танлаш ва заҳирасини яратиш масалага теранроқ ёндошиш лозимлиги уқтирилди.

  Ҳисобот йиғилишида хизматда ва касбий тайёргарлик машғулотларида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ соҳа ходимлари ИИВ ўринбосарининг “Ташаккурномаси” билан тақдирланди.  

  Кенгайтирилган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech