30 Апрел 2021 йил 659

Ҳисобот йиғилиши

Қашқадарё вилояти ИИБда тизимнинг тергов идоралари ходимлари томонидан жорий йилнинг I чорагида амалга оширлган ишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Атаназаров очиб, тергов идоралари ходимларининг томонидан амалдаги йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокам этилди. Айниқса, тергов ҳаракатларидан норози бўлиб ёзилаётган ариза ва шикоятлар кўпайганлиги, тергов бошлиқлари қўл остидаги ходимларнинг назоратини кучайтириши, келгусида шундай ҳолат такрорланган тақдирда айбдор ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши ҳақида иштирокчилар огоҳлантирилди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида минтақавий масъуллар кадрлар гуруҳи билан бириктирилган ҳудуд терговчилари ва суриштирувчиларининг иш фаолияти билан доимий равишда танишиб, назорат қилишлари керак. Ходимлар устидан кунлик идоравий ва процессуал назоратни кучайтириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, тамагирлик қилмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, улар билан ноқонуний мулоқотларга киришмаслик, янги чиқаётган қонун, қонуности ҳужжатларини ўқиб-ўрганиш, ходимларнинг билим савиясини доимий равишда ошириб бориши лозим.
Терговчи ва суриштирувчилар қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳамда содир этилган жиноятларни “иссиқ” изидан фош этиш, жиноят ишларини процессуал қонун асосида ҳар томонлама тўлиқ сифатли тергов қилиш, жиноятнинг сабаблари, уни содир этишга имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тергов идораларининг асосий вазифасидир. Тергов бўлинмалари ходимларидан фаолиятда ижобий натижаларга эришганлари рағбатлантириб борилиши айтиб ўтилди.
Якунда тизимда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, терговчи ва суриштирувчиларнингш билими ҳамда амалий тажрибасини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech