17 Май 2021 йил 509

Ҳимоя ордери - ҳуқуқлар кафолати

 

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Ҳ.Камолова, 40/-сонли ҲТМ профилактика инспектори лейтенант  А.Ҳамдамов ва  “Наврўз” МФЙ вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллада яшовчи аёл Х.Д. га ҳимоя ордери берилди. Бунга аёлнинг турмуш ўртоғи  А.Д. доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, хотинига тазйиқ ўтказиб келган. Томонлар иштирок этган тадбирда ҳимоя ордери ва унинг талабларини бажариш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Мабодо қоидалар бузилса, юзага келадиган жавобгарлик масаласи атрофлича тушунтирилди.

Text to speech