14 Август 2021 йил 758

1047,2 ГРАММ “ГАШИШ” ВА 4,8 ГРАММ “ОПИЙ” ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

 

Мамлакатмизда гиёҳвандлик моддалари ва воситаларига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар йили мамлакатимизда “Қорадори” текор профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда. Айни кезларда қизғин паллага кирган “Қорадори-2021” тадбири давомида бир гуруҳ оғуфурушларнинг кирдикорлари фош этилди.

 Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи И.М 2021 йил 11 август куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманига меҳмонга боради. Мақсад эса меҳмондорчилик баҳона таниши У.Н. билан учрашиб, 1047,2 грамм “гашиш” ҳамда 4,8 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаларини олади. Ушбу гиёҳвандлик воситаларини Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига олиб бориб, У.Н. га беришни кўзлаган И.М. йўлга чиқади. 2021 йил 12 август куни И.М. бошқарувида бўлган “Дамас Ван-2” русумли автомашинасида “Сурхондарё-Қашқадарё” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида Чироқчи туманида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилди. М.И. бошқарувидаги “Дамас Ван-2” русумли автомашина салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қишлоқ хўжалиги махсулотлари солинган қоплар устида турган электрон тарозининг кўрсаткич қисми(таблоси)да 5 дона оқ рангли елим пакет бўлакларга ўралган, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳайдовчи М.И.дан мазкур жиноятга алоқадор бошқа ашёлар бор-йўқлиги сўралганда, ўз ихтиёри билан автомашинанинг рул қисми ва олд ўриндиғи тагидан ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни олиб тақдим этган. 

М.И.дан олинган “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 1047,2 граммни, “опий” гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги эса 4,8 граммни ташкил этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech