2 Июн 2020 йил 711

Ҳеч қачон ўзганинг мулки бошқага буюрмас

Чироқчи тумани Чорвадор МФЙ Гужума қишлоғида яшовчи О.С Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефонига ариза билан мурожаат қилиб, унда Нишон тумани Обод МФЙда яшовчи Ш.Л унга 2018 йил 24-декабрь куни ўзига тегишли “Нексия” русумли 70 W 724 МА давлат белгили автомашинасини бўлиб-бўлиб тўлаб бериш шарти билан 35.000.000 сўмга савдолашиб, 2019 йил ноябрь ойига қадар ундан жами 20.000.000 сўм пулларини олиб, аммо келишилганидек унга ишончнома расмийлаштириб бермаганлиги сабабли С.О тўловни тўхтатганлигини баҳона қилиб, ундан автомашинани тортиб олиб қўйиб, бошқа шахсга 20.000.000 сўмга сотиб юборганлигини билдирган. ТИИБ ТБ томонидан ҳолат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 168-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech