18 Март 2022 йил 487

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди”


Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳридаги кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 18-сон мактаб интернатининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси оталиғига олингани кўпчиликка яхши маълум. Ўтган қисқа вақтда вилоят ичски ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан мактабда қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан мактабда байрам тадбири уюштирилди.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, тарбиячилар иштирок этишди. Болажонларга байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди.
Яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзи олам байрами муносабати билан мактабда таҳсил олаётган 250 нафар ўқувчилар эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, Наврўзни тараннум этувчи шўх-куй қўшиқлар ижро этилгани болажонларга ўзгача завқ улашди.
Гарчи имконияти чекланган бўлса-да, болажонлар байрамдан бир олам завқ олгани уларнинг сўзлари ва юзларидаги қувончда зоҳир бўлди.

Text to speech