7 Март 2022 йил 467

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда тарбиячилар иштирок этишди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган 88 нафар қизлар ва ўқувчиларга таълим-тарбия бераётган 52 нафар ўқитувчи ва тарбиячиларга байрам совғалари улашди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан махсус таълим ва тарбия масканлари давлатимизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари оталиғига ўтказилиб, уларнинг таълим-тарбия ва ўқиш шароитлари доимий эътиборда бўлиши таъминланмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрлик гарчи имконияти чекланган бўлса-да, болажонларнинг доимий эътибор ва ғамхўрликда она-Ватанга муҳаббат руҳида камол топишларига, фан сирларини пухта ўзлаштириб, юрт тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишига хизмат қилади, албатта.

Text to speech