3 Апрел 2020 йил 818

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофаза остида

Муборак тумани ИИБга 2020 йил 01 апрель куни тушган хабарга кўра, 2020 йил 31 январь куни соат 06:00 лар чамасида Муборак тумани Янгиқорақум қишлоғи худудидан оқиб ўтувчи зовур (коллектор)да, Муборак тумани Қорабоғ қишлоғида яшовчилар Н.Б.К, О.Б.Б. ва У.Н.Р.лар балиқ ушлаш ва ноёб ҳайвонларни тутишнинг белигиланган тартибини бузиб, ўзлари билан олиб борган турлардан ов қуроли сифатида фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган 23 дона 35.903.000 сўмлик “Туркистон мўйловдори” балиқларни ва 23 дона 7.225.200 сўмлик “Самарқанд храмуля” балиқларни ов қилиши натижасида табиатга, ҳайвонот дунёсига жами бўлиб 43.128.200 сўм зарар етказишган. Мазкур холат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.У. ва бошқаларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 202-м 3-қ “ж” банди билан жиноят иши қўзгатилиб. Дастлабги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech