1 Август 2024 йил 663

Хавфсизликни таъминлаш - долзарб вазифа

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида Қарши шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, Қарши шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти, шаҳардаги  деҳқон ва озиқ-овқат, кийим-кечак бозорлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи аҳоли гавжум тўпланадиган масканлар, бозорлар ва унинг атрофида қонунбузарликларга барҳам беришда бозор масъуллари ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда назорат-кузатув ишларини кучайтириши, жиноятларни олдини олиш учун дўконларга ва бозор ҳудудига яна қўшимча видеокузатув ва камералар ўрнатиб, вилоят ИИБ марказлашган интеграция тизимига улаш  лозимлигини таъкидлади.

Якунда жамоат жойларда тартибни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш борасида иштирокчиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Text to speech