26 Август 2024 йил 284

“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги”

Нишон туман ИИБда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларни олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Қашқадарё вилояти ИИБ, Нишон туман ИИБ шахсий таркиби ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўйича масъуллар иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Рустамжон Дўстматов очиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини самарали ташкил этиш, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири давомида маҳаллалар, турар ва нотурар жой объектлари, ҳудудда яшовчи аҳоли, профилактик ҳисобда турувчи шахслар, ижтимоий профилактика объектлари, жиноят кўп содир этиладиган йўналишлар - криминоген вазият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигини таъкидлади. 

Тадбир доирасида жойларда муқаддам содир этилган жиноятларни фош этиш, профилактик ҳисобда турган, муқаддам судланганлар ва Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан якка тартибда профилактик суҳбатларни кучайтириш, олиб борилаётган мавсумий тадбирларда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Text to speech