23 Ноябр 2024 йил 681

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кун " профилактик тадбири доирасида Муборак туманида жойлашган фавқулодда ҳолатларда хизмат кўрсатувчи ҳарбийлаштирилган ташкилотда "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Муборак туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант А.Сайфиев, ХҚМБ катта инспектори, капитан  Ҳ.Камоловалар хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этилишини олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг "Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра ташкил этилган “Ҳимоя ордери”ни расмийлаштириш асослари, мажбуриятлари тўғрисида маърузалар қилишди.

Тадбирда мамлакатмизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, уларни ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича тушунчалар берилди.

Якунда "Аёлларга қарши зўравонликка қаршимиз", “Оилавий зўравонликка йўл қўйма”, “Зўравонликка қарши бўл” шиори остида челлендж ўтказилди.

Text to speech