Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз тумани "Халқобод" МФЙда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан учрашди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз тумани "Халқобод" МФЙда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан учрашди. Маҳалла еттилиги билан
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, уларда ечиш чораларини кўрди. Ёшларни
бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган
ишлар билан танишиб, йўриқномалар берди.
Бундан ташқари, маҳаллада жойлашган 74-мактабнинг 9-11-синф
ўқувчилари, уларнинг ота-оналари иштирокида ёшлар билан суҳбатлашди. Очиқ
мулоқот руҳида кечган тадбирда ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиши, бўш
вақтларда қўшимча фан ва спорт тўгаракларига қатнашаётгани билан қизиқиб,
тегишли мутасаддиларга шарт-шароитларни яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар
берилди.