Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз тумани 3-секторидаги "Халқобод" маҳалласи масъуллари иштирокида оталиққа олинган ёшларнинг яшаш хонадонларига бўлиб муаммоларини ўрганди
Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз тумани 3-секторидаги "Халқобод" маҳалласи масъуллари иштирокида оталиққа олинган ёшларнинг яшаш хонадонларига бўлиб муаммоларини ўрганди. Аниқланган муаммоларга ечим топиш бўйича маҳалла еттилиги ва масъулларга топшириқлар берилди. Ўрганишлар давомида ишлаш ва бошқа мақсадларда чет элга кетган ёшларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилиб, қўшимча иш ўринлари яратиш, жумладан, янгидан жорий этилган тартибга кўра, ёшларга экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришлари учун ер ажратиш тартибининг соддалаштирилганлиги, маҳалла еттилиги тавсияси асосида аукцион савдоларида қатнашиш тартиби жорий этилганлиги тушунтирилди.
Сўнгра, "Халқобод" маҳалласидан оталиққа олинган жами 384 нафар,
шу жумладан 164 нафар мактаб ўқувчиларининг
муаммоларини ўрганиш давомида билдирилган таклифлар асосида ҳаракатлар
режаси ишлаб чиқилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.