23 Октябр 2023 йил 1860

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунда юртимизга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳушёрликни янада ошириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш устувор вазифалардан бири.

Бу борада Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бунда асосий эътибор, ҳукумат делегациялари, чет эл оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонларни кутиб олиш, уларни жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар бўйлаб жойлашган овқатланиш шохобчалари, дўконлар, туристлар ташриф уюштириши кўзланган маданий мерос обидалари, музейлар, бошқа сайёҳлик намойиши объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартиби намунали сақланмоқда.

Натижада жорий йилнинг ўтган даврида Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой” хиёбонига ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминланиб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Text to speech