3 Ноябр 2021 йил 307

''Хавфсиз тун" тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Вилоятда “Хавфсиз тун” тадбири доирасида туну кун хизмат олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзоларига ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш ва рўй берганларини “иссиқ излар”да фош етиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунчалар берилди.
“Насаф” ўйингоҳида бўлиб ўтган йиғинда ходимларнинг хизматга шайлиги кўздан кечирилиб, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида тегишли таклифлар, ички ишлар органлари ходимлари фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя етиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиши, енг муҳими, одамларда соҳа ходимларига бўлган еътибор ва ишончни йўқотмаслик бўйича тегишли йўриқнома берилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган рейд тадбирлари давомида, маст ҳолда автомашина бошқариб келаётган ҳамда қўпол равишда қоидабузарлик содир етган шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилмоқда

Text to speech