29 Октябр 2022 йил 359

“Хавфсиз талаба.ИИВ”

Қарши ирригатсия ва агро технологиялари институтида “Хавфсиз талаба.ИИВ” электрон тизимини жорий қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ ишчи гуруҳ аъзолари, Қарши давлат университети,Қарши ирригатсия ва агро технологиялари институти, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ректорлари, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, олийгоҳлар профилактика инспекторлари ва тюторлар иштирок этди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактика хизмати Ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари, подполковник Шерзодбек Пардаев “Хавфсиз талаба.ИИВ” электрон тизимининг ишлаш механизмлари ва қандай вазифа бажариши борасида тўлиқ маълумотлар берди.

Учрашув якунида йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоб берилди.

Text to speech