“Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик”
Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан, Қарши шаҳрида вилоят ички ишлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, уюшмаган ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида омммавий югуриш марафони ташкил этилди. Фуқароларда соғлом турмуш тарзини кучайтириш, жамиятда ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, мунтазам спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган марафонда эрталаб иштирокчилар жам бўлишди.
Қарши олимпия ва паралимпия заҳиралари мактаби олдидан марафон иштирокчиларига 3000 метр масофага старт берилди.
Вилоят ёшлари иштирок этган марафон вилоят мусиқали драма театри майдонида ниҳоясига етди.
Оммавий югуриш марафонида 1-ўринни Қарши туманидан Эшонқулов Жахонгир қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Ғаниев Асадбек ва Махмудов Шахзод банд этди.
Хотин-қизлар ҳам иштирок этган югуриш мусобақасида 1-ўринни Сулаймонова Севара банд этди. 2-ўринни эса Юлдошева Шахзода ва 3-ўринни Отамуродова Севинч қўлга киритди.
Ғолиблар диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Якунда иштирокчилар учун оммавий концерт дастури намойиш этилди.