8 Январ 2025 йил 407

“ХАВФСИЗ ШАҲАР” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ КУЧАЙТИРИЛГАН ТАРТИБДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қарши шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида тунги хизматга жалб этилган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларига Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов ва вилоят прокурори ўринбосари Мухиддин Бахриддинов  хизмат олди йўриқнома берди.   

Тунги хизмат олди Йўриқномада “Хавфсиз шаҳар” профилактик тадбири давомида савдо дўконлари, бозорлар, одамлар гавжум бўладиган жойларда қонунбузарликларни олдини олиш ҳамкор хизматлар билан жиноятларни олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 

Ўрганишлар давомида шаҳарнинг одам гавжум тўпланадиган масканларида хизмат қилаётган ходимларга криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида махсус рейд тадбирлари уюштириб, таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш топшииғи берилди. 

Сўнгра, ишчи гуруҳ “Ҳудудгаз” Қашқадарё газ таъминот филиали Қарши шаҳар газ таъминоти бўлимида бўлиб, аҳолини узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш чора-тадбирлари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этувчи гуруҳнинг шайлиги, диспетчерлик хизмати  томонидан назорат ишларининг амалга оширилишини ўрганди. 

Қарши шаҳар 3-сон марказий қозонхонасида эса хонадонларни иссиқлик билан меъёрда таъминлашнинг аҳволи ҳамда фавқулодда юз берган ҳолатларни бартараф этиш борасидаги ҳолатлар кўздан кечирилди.     

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech