5 Декабр 2024 йил 589

“Хавфсиз шаҳар” дастурий платформасининг имкониятлари ҳамда ундан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талаблари" мавзусида ўқув семинари

Қашқадарё вилояти ИИБда ИИВ "Хавфсиз шаҳар" маркази масъул ходимлари томонидан  “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепциясининг мазмуни ва моҳияти,  тизимнинг ягона аппарат-дастурий платформаси, унинг имкониятлари, ҳамда ундан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талаблари" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда жойларга ўрнатилган кузатув камераларининг қоидабузарлик ва жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш борасидаги имкониятлари, марказ орқали қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш жараёнлари, маълумот олувчиларнинг ваколатлари, “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат –дастурий платформасидан фойдаланишда ахборот хаввфсизлиги талаблари  ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот ва тушунчалар берилди.

Text to speech