13 Март 2021 йил 848

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР


Юртимизда баҳор нафаси уфурмоқда. Она замин яшилликка бурканиб, дов- дарахтлар куртак ёзмоқда. Туркий халқларда йилбоши сифатида нишонланадиган Наврўз умумхалқ байрами яқинлашмоқда. Ана шундай дамларда деҳқонлар ерга ишлов беришга, боғбонлар боққа, фуқаролар ҳовли жой, кўчаларни, ташкилотлар бино атрофини ободонлаштиришга киришади.
Жамиятда соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида мамлакатимизда ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳалла” шиори остида умумхалқ ҳашарида бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИБлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Маъмурий бино атрофидаги ерларга ишлов берилиб, бегона ўтлардан тозаланди. Дарахтларга ишлов берилиб, оқланди.

Text to speech