21 Август 2021 йил 834

Ҳашар  –  элга ярашар

 

Халқимиз мустақилликни қўлга киритганига 30 йил тўлиши муносабати билан жойларда байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Байрам янада нуфузли, ва ораста ўтиши учун боғбонлар боққа, фуқаролар ҳовли жой, кўчаларни, ташкилотлар бино атрофини ободонлаштиришга киришади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 август кунидаги 455-Ф-сонли Фармойишига асосан 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланган.

Шунга кўра, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун юртимизда ана шундай тадбир умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. Жумладан, бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБларида ҳам маъмурий бинолар атрофи ва ҳовлиларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ерларга ишлов берилиб, бегона ўтлардан тозаланган ҳолда дарахтлар ва йўлаклар  оқланмоқда  ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамжиҳатликда ва жадалликда олиб борилмоқда.

Зеро, ҳашар – элга ярашар деб бежизга айтилмаган.

Text to speech