Ҳарбийлар маънавий ҳордиқ олишди
ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” шиори остида ходимлар ўртасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, ходимларнинг илмий, маънавий ва маърифий билимларини бойитиш мақсадида тез-тез Китоблар ярмаркаси, “Қувноқлар ва зукколар”, буюк адибларнинг таваллуд саналари муносабати билан театрлаштирилган кечалар ташкил этиб келинмоқда.
Яқинда “Маънавият ойлиги” доирасида бир гуруҳ ҳарбийлар Қарши шаҳридаги тарихий ва мозийга дахлдор обидаларга саёҳат уюштиришди. Дастлаб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали, сўнгра, Эл-юрт танянчи монументи, Кўкгумбаз жомеъ масжиди, Хўжаи Жарроҳ зиёратгоҳи, қадимий Қашқадарё кўприги, , Мотамсаро она монументи ва хотира хиёбони да бўлган ҳарбийлар обидаларнинг яратилиш тарихи билан яқиндан танишдилар. “Маънавият маршрути” шиори остида тарихий кадамжоларга бўлган саёҳат Ватанпарварлар боғида якунланди.